
Перес билан "тортишадиган" инсон йўқми?
Флорентино Перес "Реал Мадрид" президенти лавозимида ишлашда давом этади.
Амалдаги Президент жума куни ўз номзодини тақдим этган ва бу сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган эди.
Бугун клуб Президентлигига номзодлар учун аризалар қабул қилишнинг охирги муддати ҳисобланади. Агар кун сўнггигача бошқа номзодлар чиқмаса, Перес сайловларсиз ғалаба қозонади. Сешанба куни эса яна расман 2029 йилгача "қаймоқранглилар" раҳбари деб эълон қилинади.
Флорентино 2009 йилдан бери ягона номзод бўлиб, "қироллик клуби" Президенти лавозимида ишлаб келмоқда. Бундан ташқари, 2013, 2017 ва 2021 йилларда ҳам унга рақиб топилмаган эди.
Фикрлар