Перес кўзлаётган юлдузнинг номи маълум бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Реал Мадрид" президенти Флорентино Перес келаси ҳафта "Бавария" футболчиси Майкл Олисе трансфери учун 150 миллион евро таклиф қилади. Бу ҳақда AS хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Қироллик клуби" раҳбари келаси сешанба куни "қаймоқранглилар" тарихидаги энг катта трансфер таклифини беришини маълум қилганди. Бироқ Перес бу Олисега тегишли эмаслигини таъкидлади.

Манба маълумотларига кўра, француз ҳужумчисининг эҳтимолий трансфери осон бўлмайди, чунки "Бавария"га сотувлардан келадиган пуллар керак эмас.

Ўтган мавсумда Олисе барча мусобақаларда 52 та ўйинда иштирок этиб, 22 та гол ва 31 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 150 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!