Перес Лопетегидан Роналдусиз ҳам ЕЧЛда ғолиб чиқишни талаб қилмоқда
Ads

Криштиану Роналду "Ювентус"га ўтиб кетгач "Реал" бош мураббийи Хулен Лопетеги раҳбариятдан жамоага янги юлдуз футболчи олиб келишни талаб қилган. Бу ҳақда El Pais нашри хабар бермоқда.

Бироқ, “қироллик клуби” на Килиан Мбаппе, на Неймара ва на Эден Азарни сотиб ололмади. Якунда “Лион”дан ўзининг собиқ футболчиси Мариано Диасни харид қилди.

Маълумотларга қараганда "Реал" президенти Флорентино Перес Лопетегидан Криштиану Роналдусиз ҳам Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни талаб қилмоқда.