Перес мағлубиятини тан олмади. Суперлига ўхшамаса, ўрнига бошқа турнир бўлади!
Европа Суперлигаси лойиҳаси ташаббускори ва “Реал” клуби президенти Флорентино Перес мақсадидан чекингани йўқ.
Маълумки, аввалига Суперлигада иштирок этишини тасдиқлаган 12 та гранд клубдан аксарияти ФИФА, УЕФА ва футбол жамоатчилиги босими остида бу турнирда қатнашиш фикридан қайтган эди. Гарчи Суперлига бекор қилингани айтилган бўлса-да, Перес ўз ғояси учун охиригача курашмоқчи.
Маълумотларга қараганда, “Ювентус” лойиҳадан чиққани йўқ ва “Барселона” ҳамда “Реал” билан турнирни ташкил қилиш йўлларини қидирмоқда.
- Ҳозир вазият ечим топишини кутаётганимизни тасдиқлашим мумкин холос. Агар бу лойа иш бермаса, бошқасини ишлаб чиқамиз. Унутманг, 12 та клуб Суперлигада қатнашиш бўйича шартнома имзолаган, - деди Флорентино Перес.
Фикрлар