Перес "Реал" тарихида энг кўп соврин ютган президентга айланди
"Реал" Испания суперкубок финалида "Барселона"ни 4:1 ҳисобида мағлуб қилиб, чемпионликни қўлга киритди. Ушбу соврин Флорентина Перес учун 33-кубок бўлди.
Шу тариқа, Перес Сантьяго Бернабеуни ортда қолдириб, клуб тарихида энг кўп совринни қўлга киритган президентга айланди. Унинг даврида футбол ва баскетбол жамоалари умумий 59 та титулга эга чиқди. Флорентина бу ҳақда ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Менинг давримда умумий 59 та совринни ютдикми? Бу клуб учун эсда чиқарилмайдиган нарса бўлибди, энди кейингиларини ўйлаш керак".
Эслатиб ўтамиз, "қаймоқранглилар" ла Лигада ҳам чемпионлик учун курашмоқда. Мадридликлар ҳисобида 48 очко бор ва пешқадам "Жирона"дан клуб 1 очкога ортда қолмоқда.
Фикрлар