Перес
Ads

Супер мавсумни ўтказаётган Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо фаолиятини Ла Лига грандида давом эттириши мумкин.

Don Balon нашри тарқатган хабарга қараганда 18 ёшли англиялик футболчига шахсан “Реал” президенти Флорентино Перес жиддий қизиқиб қолган. Бунинг учун улар дортмундликларга 70 млн евро тўлашга тайёр.

Маълумот учун, Санчо жорий мавсум “Боруссия” сафида Бундеслигада жами 16та ўйинда майдонга тушиб ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг немис гранди билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.