Перес Роналдунинг маошини оширмоқчи
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби президенти Флорентино Перес жамоа тўпурари Криштиану Роналдуга юқори маошли шартнома таклиф қилмоқчи.

Daily Record нашри тарқатган хабарга кўра Перес 33 ёшли португалиялик футболчни "Сантьяго Бернабеу"дан кетишига йўл қўймоқчи эмас. Шу боис амалдор беш карра “Олтин тўп” соҳибининг маошини сезиларли тарзда оширишмоқчи.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ “Ювентус”нинг собиқ бош директори Роналдуни Германияда тиббий кўрикдан ўтгани ва туринликлар билан дастлабки келишувни имзолагани ҳақида айтиб ўтган эди.