Перес сайловда ғалаба қозонса, “Реал”га ПСЖ юлдузини олиб келмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Реал" президенти Флорентино Перес сайловда ғалаба қозонган тақдирда, ПСЖдан португалиялик Жоау Невешни сотиб олиш орқали клуб ярим ҳимоясини кучайтиришга ҳаракат қилмоқчи. Бу ҳақда журналист Алберто Перейро хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, 21 ёшли португалиялик футболчи Мадрид клубининг устувор трансфер мақсади ҳисобланади.

Аввалроқ, Переснинг сайловолди дастурида "Реал" истаган футболчилар рўйхатида "Манчестер Сити" ҳимоячиси Йошко Гвардиол борлиги хабар қилинганди.

Невешнинг парижликлар билан шартномаси 2029 йилгача амал қилади. Transfermarkt портали уни 140 миллион еврога баҳоламоқда. Якунланган клуб мавсумида Невеш барча мусобақаларда 38 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!