Перес: "Верстаппендан тез бўлиш ҳам, секин бўлиш ҳам муаммо"

CHERY AUTO

АҚШнинг "Кадиллак" жамоаси пойгачиси, мексикалик Серхио Перес Австриянинг "Ред Булл" жамоасида ишлашнинг мураккаблиги нимада эканлигини айтиб берди.

Tecno

"Ред Булл"да мутлақо ҳамма нарса муаммо эди. Агар сен жуда тез бўлсанг, бу муаммо туғдирарди. Кўриниб турибдики, шу туфайли "Ред Булл"да жуда кескин муҳит ҳукм сурган. Агар мен Максдан (Верстаппен) тезроқ бўлсам, бу доим муаммога айланарди. Ва аксинча, ундан секинроқ бўлсам ҳам", - дея Переснинг сўзларини келтиради Sportskeeda портали.

Эслатиб ўтамиз, Серхио Австрия жамоасида 2021-2024 йиллар давомида фаолият олиб борган. 2023-йилги мавсумда Перес F-1 витсе-чемпиони бўлди. Умуман олганда, мексикалик пойгачи "Қироллик пойгалари"да 14 мавсум ўтказди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!