Перес ёзда трансфер бозорини "портлатмоқчи"

Мадриднинг "Реал" клуби президенти Флорентино Перес ёзда трансфер бозорини “портлатмоқчи”.

Don Balon нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” мавсумлар оралиғида 5та йирик трансферни амалга оширади. Мадридликларнинг бу борадаги биринчи мақсади ПСЖ етакчиларидан бири – Неймар ёки Мбаппени сотиб олиш.

Перес “Реал”га марказий ва чап қанот ҳимоячиси, шунингдек марказий ярим ҳимоячи ҳамда тўпурар ҳужумчи олиб келмоқчи. Бу борада уларнинг шорт-листида Милан Шкриньяр ("Интер"), Маттейс де Лигт ("Аякс"), Давид Алаба ("Бавария"), Адриан Рабьо (ПСЖ), Кристиан Эриксен ("Тоттенхэм"), Френки де Йонг ("Аякс") ва Харри Кейн ("Тоттенхэм") каби футболчилар бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
27/12/2018 13:34
Рабьо билан де йонг барсага утиш режалаштирилган эдику