Перес: Зидан Франция терма жамоасини бошқармоқчи
“Реал” Мадрид клуби президенти Флорентино Перес жамоанинг собиқ устози Зинедин Зиданнинг режалари ҳақида гапирди.
“Зизу Франция терма жамоасида ишлашни орзу қилади. Ўйлайманки, у ўз мақсадига эришади. Агар у қачондир бизнинг клубга қайтишни истаса, "Реал" унинг уйи эканлигини билиши керак”, - деди Перес.
Зидан “Реал”ни 2016-2018 ҳамда 2019-2021 йилларда бошқарди. Унинг бошқарувидаги жамоа ўтган мавсум Испания Ла Лигасида 2-ўринни эгаллади.
Ҳозир Франция терма жамоасига Дидье Дешам устозлик қилмоқда. Унинг жамоаси “Евро-2020” 1/8 финалида Швейцарияга қарши баҳс олиб боради.
Фикрлар