Перес Зиданга янги шартнома тайёрлаб қўйди

"Реал" Президенти Флорентино Перес Ла Лига жорий мавсумида жамоа мамлакат чемпионлигини қўлга киритганидан сўнг, бош мураббий Зинедин Зидан билан янги келишув имзолашга тайёр.

Журналист Эдуардо Инда сўзларига кўра, "Қироллик клуби" раҳбари франциялик мутахассиснинг ваколатларини кенгайтириб, унга чексиз шартнома таклиф қилмоқчи.

Пересга кўра, Зидан "Реал" учун "Манчестер Юнайтед"даги Алекс Фергюсондек узоқ муддатли мураббий бўла олади.

Маълумот ўрнида Зидан қўли остида "Реал" 11 та унвон, шу жумладан уч марта Чемпионлар лигаси ғолиблигини қўлга киритди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)