Перейра 3 ҳафта ичида 2 марта жанг қилиши мумкин

  • 20 Feb 10:00
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Ярим оғир вазн(93 кг)да UFC чемпиони Алекс Перейра(9-2) уч ҳафта ичида иккита жанг ўтказиши мумкин.

Tecno

Кечагина Алекс "UFC 300" нинг асосий баҳсида Жамол Хилл(12-1-1 N/C)га қарши жанг қилиши маълум бўлди ва атиги уч ҳафтадан сўнг бразилиялик Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган "UFC 301" мусобақасида ҳам иштирок этиши мумкин.

"Мендан камар ҳимояси ҳақида сўрашди ва мен ҳар доим иккинчи ҳимояни имкон қадар тезроқ бажаришни хоҳлаётганимни айтдим. Энди эса жанглар жуда яқин ва буни қилиш учун менда яхши имконият бор. Агар "UFC 300" мусобақасидан ҳаммаси яхши ва жароҳатларсиз ўтсам, кейинги турнирда ҳам иштирок этиш эҳтимолим жуда катта", - дея жангчининг сўзларини келтиради EssentiallySports.

Эслатиб ўтамиз, "UFC 300" 14 апрелга ўтар кечаси Лас-Вегасда бўлиб ўтади.

Comments

You must be logged in to commet!