Перейра: "Биргина турнирда шиналар дўконида 14 йил ишлаганимдан кўра кўпроқ пул топдим"
Ярим оғир вазн тоифасида UFC чемпиони Алекс Перейра 29 июнь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтган "UFC 303" турнирининг асосий жангида Иржи Прохазка устидан эрта ғалаба унга қанча пул олиб келгани айтди.
"UFC раҳбари менга: "Сизга кечанинг энг яхши жанги учун бонус берамиз", деди. “303 минг долларми?” деб сўрадим, у кулиб: “Йўқ, 50 минг”, деди. Мен: "Инглиз тилини яхши билмайман, лекин суҳбат давомида сиз 303 минг дея нимадир гапирдингиз" дедим. У яна кулди: "Майли, шахсан сиз учун 303 минг доллар берамиз."
Бу яхши пул эди, чунки мен шина дўконида 14 йил ишлагандим. Шу вақт давомида мен фақат "UFC 303" турниридан олган пулимнинг тахминан 0,06 фоизини ишлай олганман, холос”, — деди Перейра ўзининг You Tube даги каналида.
Эслатиб ўтамиз, "UFC 303" турнирида Перейра(11-2) иккинчи раундда Прохазка(30-5-1)ни нокаутга учратди.
Фикрлар