Перейра "Манчестер Юнайтед"дан кетмоқчи

  • 15 август, 2020, 17:32
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Андреас Перейра мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Португалиялик хавбек Бруну Фернандеш МЮга келгач, бразилиялик футболчининг жамоадаги келажаги сўроқ остида қолди.

Goal.com тарқатган хабарга кўра, Перейра айнан мана шу сабаб бошқа клубга кетмоқчи. Унга эса “Бенфика” ва Ла Лига клубларидан таклифлар бўлмоқда.

24 ёшли Андреас ўтган мавсум АПЛда 24 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!