Перейра ўрта вазнга қайтадими?

  • 22 января, 10:03
  • 0
  • MMA

Ярим оғир вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Алекс Перейра ижтимоий тармоқларда пост ёзиб, бир жанг учун ўрта вазнга қайтиши мумкинлигига ишора қилди.

"Балки ўрта дивизионга охирги марта қайтишим керакдир...", – деб ёзган Перейра ижтимоий тармоқларда. Перейра аллақачон ўрта вазн тоифасида UFC чемпионлик камарига эга бўлган, аммо кейин у Адесаньяга имкониятни бой бериб, ярим оғир вазн тоифасига ўтган эди.

Эслатиб ўтамиз, Дрикус Дю Плесси "UFC 297" турнирида Шон Стриклэндни мағлуб этиб, ўрта вазн тоифасида янги UFC чемпионига айланди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию