Перейрани ноёб жангчига айлантирган нарса нима? Тедди Атлас жавоб берди
Америкалик машҳур бокс мураббийи Тедди Атлас ярим оғир вазн тоифасида UFC чемпиони Алекс Перейранинг жанговар қобилиятини юқори баҳолади.
"Алексда радар бор. У рентген нурлари билан кўради. У бошқалар кўрмайдиган нарсаларни кўра олади. Терренс Кроуфорд ҳам шундай йигитлардан бири. Улар хотиржамлик билан ўз вақтларини кутишади", – деди Атлас ўзининг You Tube каналида.
Эслатиб ўтамиз, Перейра(11-2) ўтган ҳафта охирида ўз камарини иккинчи марта ҳимоя қилиб, Иржи Прохазка(30-5-1)ни нокаутга учратди.
Фикрлар