Перишич АПЛда тўп суришни орзу қилмоқда
Ads

“Интер” ярим ҳимоячиси Иван Перишич Англия чемпионатида тўп суриш орзуси эканлигини айтиб ўтди.

Ўтган ёзда бу футболчи хизматларига “Манчестер Юнайтед” жиддий қизиқиш билдирган эди, аммо трансфер амалга ошмади.

Мен ҳар доим Премьер-лигада ўйнаш орзуим эканлигини айтганман. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Кўрамиз олдинда бизни нималар кутиб турибди. Ҳозир менинг асосий мақсадим “Интер”га ёрдам бериш, – дейди Перишич.

Перишичнинг Милан клуби билан тузган шартномаси 2022 йил июнига қадар мўлжалланган. Бу мавсум Перишич барча турнирларда 16 ўйинда 2 гол ва 2 голли узатмага муаллифлик қилган.