Пьерлуижи Коллина барча даврларнинг энг яхши ҳаками, деб топилди
Италиялик рефери Пьерлуижи Коллина France Football нашри талқинига кўра, барча даврларнинг энг яхши ҳаками деб топилди.
Коллина қаторасига 6 йил (1998-2003) дунёнинг энг яхши ҳаками бўлган. У 1988-2005 йилларда реферилик фаолиятини олиб борган. Коллина айни дамда УЕФА ҳакамлар қўмитаси раҳбари ҳисобланади.
Коллинадан ташқари энг яхши ҳакамлар қаторида Кен Астон (Англия), Мишель Вотро (Франция), Маркус Мерк (Германия), Чарльз Корвер (Нидерландия), Майк Дин (Англия), Иан Фут (Шотландия), Али Бин Нассер (Тунис), Стефани Фраппар (Франция) ва Ховард Уэбб (Англия) каби рефериларнинг ҳам номлари келтирилган.
Фикрлар