"Персеполис" ФИФАга ЎФА устидан шикоят мурожаати йўллади. Сабаб нима?
Эроннинг "Персеполис" жамоаси ФИФАга ЎФА устидан арз қилгани айтилмоқда.
Ўрунов Эрон Про-лигаси 4-тури доирасидаги "Алуминиум"га қарши баҳсда жароҳат олиб захирага олинган эди. Шундан сўнг у Теҳрон дербисини ўтказиб юборди ва "Пахтакор"га қарши баҳсда захирадан майдонга тушган эди. Легионеримиз "Чадормалу"га қарши беллашувга тайёргарлик олдидан яна жароҳат олди ҳамда бу баҳсда жамоасига ёрдам бера олмади.
Форс клуби шифокорлари Остоннинг жароҳати борлиги сабаб терма жамоа йиғинига бормасликни тавсия қилган, бироқ ФИФА кунларида футболчини жамоада олиб қолишга клубларни хаққи йўқ. Остон Тошкетга келгач, Эронга қарши ўйинда майдонга тушган ва жарохатини оғирлаштириб олган.
"Персеполис" томони мухим ўйинлар олдидан Ўруновга катталашган жарохат панд беришини важ қилиб кўрсатмоқда ва товон пули талаб қилмоқда. Хозирча, расмий муносабат икки томондан хам билдирилгани йўқ. Бу ҳақда "khabaronline" хабар берди.
Фикрлар