"Персеполис" икки нафар ўзбекистонлик футболчи билан музокара олиб бормоқда

CHERY AUTO

"Персеполис" клуби Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев ҳамда ўнг қанот ҳимоячиси Хожиакбар Алижоновни ўз сафига қўшиб олиш учун музокаралар ўтказмоқда.

Tecno

Эроннинг Varzesh3 нашри хабар беришича, мазкур икки футболчи орасида Сергеевнинг трансфери анча олдинда. Ўзбекистонлик форвард яқин кунларда Теҳронга етиб келиб, тиббий кўрик ва ҳужжат ишларидан сўнг "Персеполис" билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Агар барча жараёнлар муваффақиятли якунланса, у жамоа билан бирга Қатар йиғинига йўл олади.

Алижонов бўйича музокаралар эса ҳозирча давом этмоқда. Илк мулоқотлар ижобий кечган бўлса-да, учинчи томон аралашуви туфайли ушбу трансфернинг тақдири ҳали аниқ эмас.

Маълумот учун, Transfermarkt портали Сергеевни ҳам, Алижоновни ҳам 1,2 миллион евроа баҳолаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!