"Персеполис" Ўрунов учун миллионларни сарфлашга тайёр
Эроннинг "Персеполис" клуби Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Остон Ўруновга шартномани узайтириш бўйича таклиф юборди. Клуб бироз аввал ҳам вакилимизга янги келишув таклиф қилганди.
Ўз навбатида Ўрунов агенти билан келишиш кераклигини айтган. "Қизиллар" ўтган мавсум Эрон Про лигасида чемпионликни қўлга киритди ва ҳамюртимиз бир қанча ўйинларда жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшганди. Форс манбаларининг таъкидлашича, "Персеполис" Ўруновни олиб қолиш учун икки миллион доллар сарфлашга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, 19 декабрда 24 ёшга тўладиган легионеримизнинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Фикрлар