Пешқадамлар жанги ёхуд
Ads

Хабарингиз бор кеча А Сериянинг 4-турига старт берилган эди. Бугун эса ушбу турдан ўрин олган бир қатор учрашувлар бўлиб ўтади. Жумладан, амалдаги чемпион – “Ювентус” ўз майдонида мавсумни анча яхши стартда бошлаган “Сассуоло”ни қабул қилади.

Учрашувга оид қизиқарли фактлар:

- “Ювентус” ва “Сассуоло” шу кунгача бор йўғи 10 марта тўқнаш келишган. Шуларнинг 8тасида туринликларнинг қўли баланд келган, 1тасида сассуололиклар ғолиб чиқишган. Қолган 1та ўйин эса дуранг билан якунланган.

- Ўтган мавсум “Ювентус” “Сассуоло” дарвозасига 2та ўйинда жами 10та гол уришга эришган. Аниқроғи, сафарда 3:1, ўз майдонида 7:0 ҳисобида мағлубиятга учратган.

- “Сассуоло”нинг “Ювентус” устидан биринчи ва охирги ғалабаси 2015 йилда қайд этилган.

- "Ювентус" бу мавсум чемпионатнинг ўтган 3та турида 100 фоизлик натижа қайд этиб 9 очко тўплаган ҳолда 1-ўринни эгаллаб турибди. "Сассуоло" эса 3та ўйинда 7 очко тўплаган ҳолда жадвалнинг 3-поғонасидан жой олган.

"Ювентус" – "Сассуоло"

Стадион: "Ювентус"

Бошланиш вақти: 18:00

Бош ҳакам: Даниэле Чиффи

Тахминий таркиблар:

"Ювентус": Щестны, Канселу, Бонуччи, Кьеллини, Сандро, Матюиди, Пьянич, Хедира, Бернардески, Манжукич, Роналду.

"Сассуоло": Консильи, Феррари, Маньяни, Сантос, Лирола, Рожерио, Дункан, Локателли, Боатенг, Бабакар, Берарди.