Петр Чех
Ads

“Арсенал” клуби бош мураббийи Петр Чех Лондон жамоасида қолишни истамоқда ва “тўпчилар”дан янги шартнома кутмоқда. 36 ёшли футболчининг клуб билан тузган амалдаги келишуви мавсум охирида якунига етади.

Мен қолишни хоҳлаган бўлардим, аммо ҳозир январ. Мавсум узун. Келажакда нима бўлишини билмайсиз. Мен музокаралар бошлаш олдидан ҳеч қандай босимни ҳис қилаётганим йўқ. Мен шунчаки ўз ишимни қиламан. Якунда барчасини муҳокама қиламиз. Ҳозирча янги шартнома бўйича бирор гап йўқ, — дея Чехнинг сўзларини келтиради Evening Standard нашри.

Бу мавсум Чех Англия чемпионатида 8 ўйинда 10 та гол ўтказиб юборган.