
Петр Чех марказий учрашувни қўйиб юборади
“Арсенал” дарвозабони Петр Чех “Вест Бромвич”га қарши (1:3) кечган Англия чемпионати 29-турида жароҳат олган эди.
34 ёшли посбони тиззасидан жароҳат олган ва унинг сафга қайтиш муддати ҳамон аниқ эмас. Инглиз нашриларининг қайд этишича, дарвозабон жароҳати туфайли “Манчестер Сити”га қарши АПЛ 30-турини қўйиб юборади.
Маълумот учун, “Арсенал” ва “Манчестер Сити” ўртасидаги ўйин 2 апрель куни бўлиб ўтади.
Фикрлар