Петр Чех "Тоттенхэм"га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин

Лондоннинг “Арсенал” клуби дарвозабони Петр Чех премьер-лиганинг навбатдаги турида “Тоттенхэм”га қарши бўлиб ўтадиган Лондон дербисида иштирок этолмаслиги мумкин.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра 35 ёшли посбоннинг ўтган тур “Эвертон”га (5:1) қарши баҳсда олган жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди. Шу тариқа Чех жорий мавсум илк марта АПЛ учрашувини ўтказиб юбориши мумкин.

Таъкидлаш керакки, унинг ўриндоши Давид Оспина жорий мавсум фақатгина кубок баҳсларида иштирок этиб келаётган эди.

Маълумот учун, жорий мавсум премьер-лиганинг 26та баҳсида иштирок этган Чех ушбу учрашувларнинг 9тасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!