Петр Чех хоккей ўйинчисига айланди
"Челси" ва "Арсенал"нинг собиқ дарвозабони Петр Чех хоккейнинг NIHL лигасида қатнашувчи, Англия иккинчи дивизиони вакили "Гилфорд Феникс" клуби аъзосига айланди.
"Мен "Феникс"да ўйнаш бахтига муяссар бўлганимдан хурсандман. Умид қиламанки, ушбу ёш жамоанинг ("Феникс" 2017 йилда ташкил топган) мавсумдаги мақсадларига эришишида ёрдам бераман.
Ўйнаш имкони бўлган ҳар бир ўйинимда жамоанинг ғалабаси учун ҳаракат қиламан.
Профессионал футболдаги 20 йиллик фаолиятимдан сўнг, болалигимда ўйнашни яхши кўрган спорт тури билан шуғулланиш мен учун ажойиб тажриба бўлади," - деди Чех.
Эслатиб ўтамиз, чехиялик дарвозабон "Челси"да 11 йил, "Арсенал"да эса 4 йил фаолият олиб борди.
Фикрлар