Петр Чех яна "Челси"га қайтиши мумкин

Лондоннинг "Арсенал" клуби дарвозабони Петр Чех жорий мавсум якунлангач яна "Челси"га қайтиши мумкин.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” 36 ёшли чехиялик собиқ посбонига спорт директори лавозимида иш бошлашни таклиф қилишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Чех жорий мавсум якунлангач ўзининг профессионал фаолиятини тугатиши ҳақида маълум қилган эди.

Маълумот учун, Чех 2004-2015 йилларда “Челси” шарафини ҳимоқ чилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!