Петр Чехнинг ўзи ишга киришди
"Челси" ёзда жамоа асосий дарвозабонини алмаштириш ниятида.
"Кўклар" устози Фрэнк Лэмпард Кепанинг ўйинидан норози бўлмоқда ва бу мавзу бўйича клуб раҳбариятига ўз қарорини етказиб улгурган.
Таъкидланишича, клуб аввалига испаниялик голкипер хизматларига қизиқиш билдириши мумкин бўлган клуб топиши керак бўлади.
The Telegraph нашрига кўра, янги дарвозабон излаш ишларида Лэмпардга Петр Чех ва Марина Грановская кўмаклашмоқчи. Айни шу иккала мутахассис Хаким Зиеш ва Тимо Вернер трансферини биргаликда амалга оширишган.
Эслатиб ўтамиз, "Челси" Кепани 2018-йил "Атлетик"дан 71,6 миллион еврога харид қилган эди.
Фикрлар