Петра Квитовага тенг келадигани йўқ
Ads

Чехиялик Петра Квитова “St.Petersburg Ladies Trophy – 2018” турнирининг иккинчи даврасида румниялик теннисчи Ирина Бегуга қарши кортга чиқди.

Уч сет давом этган баҳсда Петра ва Ирина ўзларининг бор имкониятларини ишна солиб чорак финалга чиқишга харакат қилди. Бироқ бу ўйинда омад Петра Квитовага кулиб боқди. У рақибасини 6:3, 1:6, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Мусобақанинг чорак финалида Петра Квитова латвиялик Елена Остапенкога қарши кортга чиқади.

Sports.uz