Петров кубоги. Ғалаба! "Ҳумо" 85 дақиқа давом этган учрашувда зафар қучди

Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси мазкур босқич доирасида Нефтекамскнинг "Торос" клубига қарши олтинчи ўйинни ўтказди. Беллашувнинг асосий ва биринчи овертаймида кучлар тенг келди - 1:1.

Иккинчи овертаймнинг 5-дақиқасида Максим Казаков томонидан киритилган шайба "қанотлилар"га сериядаги ҳисобни тенглаштиришини таъминлади (3:3). Энди жамоалар чорак финал йўлланмаси учун Нефтекамскда еттинчи беллашувни ўтказишади.

1:0 — Иван Яценко (Игорь Мережко,  Семён Валуйский), 16:24

1:1 — Станислав Гареев (Родион Амиров,  Егор Дубровский), 56:19

2:1 — Максим Казаков, 84:14

Дарвозабонлар: Роман Смирягин — Владимир Сохатский

Зарбалар: 89—65

Аниқ зарбалар: 58—47

Жарималар: 12—10

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!