Петров кубоги. "Ҳумо" лиганинг энг кучли жамоасига қарши ўйнайди, бунинг сабаби нимада?
Хабарингиз бор, Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси Нефтекамскнинг "Торос" клубини серияда 4:3 ҳисобида енгган ҳолда 1/4 финал йўлланмасига эга чиққан эди. Қуйида мазкур босқичга чиққан барча жамоалар билан танишасиз:
- "Звезда" (Москва)
- "Динамо" (Санкт-Петербург)
- "СКА-Нева" (Санкт-Петербург)
- "Рубин" (Тюмень)
- "Югра" (Ханти-Мансийск)
- "Барс" (Қозон)
- "Нефтяник" (Альметьевск)
- "Хумо" (Тошкент)
Мусобақа регламентига асосан, чорак финал йўлланмасини қўлга киритган 8 жамоа мунтазам чемпионатда қайд этган (конференция ва дивизионидан қатъий назар) натижасига кўра рақамлаб чиқилди.
Шу боис "қанотлилар" 8-рақам остида тартибланди ва мунтазам чемпионатда 1-ўринни эгаллаган "Звезда"га қарши баҳс олиб бориши аниқ бўлди.
Дастлабки икки беллашув 12 ва 13 март кунлари Москвада бўлиб ўтса, кейингилари 15 ва 16 март кунлари Тошкентда ўтказилади. Яхши биласиз, Петров кубоги плей-офф босқичида беллашувлар 4 та ғалабага қадар давом этади. Зарурат туғилган тақдирда 19, 22 ва 25 март кунлари ҳам мухлислар "Звезда" ва "Ҳумо" ўртасидаги қарама-қаршиликни кўриш имконига эга бўладилар.
Чорак финал жуфтликлари:
1. "Звезда" (Москва) — 8. "Хумо" (Тошкент)
3. "СКА-Нева" (Санкт-Петербург) — 6. "Барс" (Қозон)
2. "Динамо» (Санкт-Петербург) — 7. "Нефтяник" (Альметьевск)
4. "Рубин" (Тюмень) — 5. "Югра" (Ханти-Мансийск)
Фикрлар