Петров кубоги. "Ҳумо" "Звезда"га қарши учинчи ўйинни ўтказди
Петров кубоги чорак финал босқичидан ўрин олган "Ҳумо" ҳамда "Звезда" жамоалари ўртасидаги учинчи ўйин бўлиб ўтди.
Бундан бир неча дақиқа олдин якунланган беллашувда москваликлар 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди. Шу тариқа, серияда "Звезда" хоккейчилари 2:1 ҳисобида олдинга ўтиб олдилар.
Мазкур жамоалар ўртасидаги тўртинчи баҳс эртага ҳам худди бугунгиси сингари Россия Федерациясининг Воскресенск шаҳрида жойлашган "Подмосковье" муз саройида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:30 да старт олади.
Фикрлар