ПФЛ бош директори ўринбосари "Навбаҳор" мухлисларига видеомурожаат қилади
Хабарингиз бор Суперлиганинг 1-турида “Навбаҳор” Тошкентда “Пахтакор” меҳмони бўлган ва 2:1 ҳисобида имкониятни бой берган эди.
Ушбу ўйиндан сўнг наманганлик ишқибозлар томонидан ўйинни бошқариб борган ҳакамга нисбатан кўплаб эътирозлар билдирилди, турли видеомурожаатлар бўлди.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев “Навбаҳор” мухлисларига видеомурожаат билан чиқишини маълум қилди.
“Наманганлик футбол мухлислари учун бир неча соатдан кейин видеомурожаат тайёрлаб, каналга жойлаштираман. Аввал футболчиларни рўйхатдан ўтказиш ишларини якунлаб олишим ва Суперлига 1-туридаги учрашувларни томоша қилиб олишим керак. Изоҳ керак бўлса, берамиз, кутинг ва албатта шу постни каналларингизда улашинг”, - деб ёзади Имомхўжаев ўз телеграм саҳифасида.
Фикрлар