Суперлига можаро билан бошланди. Шубҳали қизил карточкалар. Ҳакамнинг қарорлари тўғрими? Мутасаддиларнинг изоҳи қандай?
Суперлига дастлабки турида “Пахтакор” ва “Навбаҳор” ўзаро куч синашди. Ўз олдига юқори мақсадлар қўйган бу икки жамоанинг ўйини илк турдаёқ баҳс мунозараларга сабаб бўлди.
Жамоаларнинг аввалги тўқнашувлари каби бу галги учрашуви ҳам шиддатли кечди. Футболчилар бир-бирларини аяб ўтиришмади. Натижада сариқ карточкалардан ташқари 2 та қизил картоқка ҳам кўрсатишди.
Огоҳлантиришлар ўз йўлига. Келинг четлатишлар нечоғлик тўғри эканлигига баҳо берайлик.
ВАРни қумсаб, "Пахтакор" томонидан дўппосланган "Навбаҳор", бундай ўйинга тайёр бўлмаган Андрей Канчельскис шогирдлари
Дастлабки қизил карточка кўрсатилишидан аввал Егор Кримец оёқларининг таги билан рақиб футболчисига нисбатан қўполлик ишлатди. Жуда ҳавфли. Чунки Кримец иккита оёғининг таги билан футболчига ташланди. Ҳакам бу вазиятда уни огоҳлантириш билан чекланди.
Биринчи таймга қўшиб берилган дақиқада сариқ карточкаси бор Исломбек Исоқжонов марказда рақиб ўйинчиси билан тўқнашувда унинг оёғини босган деб топилди ва иккинчи огоҳлантиришдан сўнг четлатилди. Ҳакам бу ерда ўйиннинг аҳамиятини бироз четга суриб, можароли қарор чиқарди. Чунки рефери бундай вазиятга сариқ картоқча берар экан, нега унда Кримецга ҳам аввалги ҳолатда огоҳлантириш бериб, майдондан четлатмади?
Дастлабки бўлимда сариқ карточкага раво кўрилган Ҳожиакбар Алижонов танаффусдан сўнг асабларини жиловлай олмади ва рақиб билан очиқчасига орани очди қилишга уринди. Бу ерда ҳам Алижоновнинг ҳаракатларини иккинчи сариқ карточкага баҳолаш мумкин эди.
Ваниҳоят Кримец. Ўйин қаҳрамонларидан бири. У рақибга тегмади аммо майдондан четлатилди. “Навбаҳор” футболчиси йиқилишни ўхшатиб берганидан, рефери ҳимоячини четлатмасдан бошқа чораси йўқ эди. Бу вазиятда ҳакам аввалги қизил карточкасини ювгандек эди. Бироқ битта хатони иккинчиси билан ювиш тўғри эмас.
Ўйиндаги жараёнлар кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Кўрамиз энди футбол мутасаддилари бу ҳалатларга қандай изоҳ беришади? Ҳакам қанчадир вақтга четлатилиши? “Навбаҳор”нинг йўқотган очкосичи?...
Фикрлар
Pahtakor- Nasaf uyinida Asimov uynab bergan rol xechkim unutmagan bulsa kerak.
Уйинни Хайрулла Хамидов шархлаш керак эди!