ПФЛ "Навбаҳор"га хат юборди

Шу ҳафтада Ўзбекистон профессионал футбол лигаси (ПФЛ) бош директори Даврон Шакурбанов томонидан 2020 йилги мавсум учун Суперлига ва Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) мусобақаларида иштирок этиш учун лицензиялаш жараёнидан ўтган клубларга ташаккурнома битилган миннатдорчилик хатлари жўнатилди. Улар орасида Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ҳам бор. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

“Навбаҳор” ПФКга жўнатилган мактубда Даврон Шакурбанов жумладан, 2019 йилги мавсумда Суперлига жамоалари ОФКнинг CLAS онлайн тизимидаги лицензия жараёнидан ўтишлари шарт бўлгани, жараён давомида клублар ОФКнинг мажбурий талаблари асосида белгиланган маълум муддат давомида керакли ҳужжатлар жамланмаси ҳамда маълумотларни тақдим этишлари лозим бўлганлиги, ушбу шартларни Суперлиганинг саноқли клубларигагина бажариш насиб этганлиги, улар орасида Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ҳам бўлганлигини эътироф этган ҳолда, жамоа ОФКнинг талабини бажариб, 2020 йилги мавсумга ОФК лицензиясига эга бўлганлиги, бу ишни мукаммал, пухта ва қисқа муддатларда бажарилишида клуб маъмурияти ҳамда ходимлари, шу жумладан, бунга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган “Навбаҳор” лицензиялаш бўлими менежерининг меҳнатлари улкан бўлганлигини таъкидлаган ҳолда, уларга ўз миннатдорчилигини билдириб, ПФЛ “Навбаҳор” ПФКни мазкур муваффақият билан табриклаб, кейинги лицензиялаш босқичларида ҳам шундай ишлашда тарзда давом этиши ва омад ёр бўлишини билдирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!