ПФЛ нега жим?
Бугун "Спорт" телеканалининг телеграмдаги саҳифасида Суперлига янги мавсумига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди.
Унга кўра 2020 йил 8 февраль куни Тошкент шаҳрида жойлашган “Бунёдкор” стадионида футбол бўйича Суперлига-2020 мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. “Sport” телерадиоканали жараённи жонли эфирда намойиш этади.
"Спорт" ТВ эълон қилди. Аммо негадир ПФЛ жим. Ушбу ташкилот ҳали ҳам ўзининг мусобақаси ҳақида расмий маълумот бермади. Суперлигага қуръа ташлаш маросимига оз қолганига қарамай қоидалар, регламент ва бошқалар борасида расмий сайтда ҳеч нарса йўқ. Ёки яна доимгидек, "янгилик" бўлиб қолиши мумкинмикин?!
Бир неча кун аввал ПФЛ сайтида 2020 йилги Ўзбекистон Чемпионати ва Кубоги учун аккредитация жараёни бошлангани маълум қилинди холос.
Ҳа айтганча, ПФЛ бош директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўзининг саҳифасида мусобақаларни ўтказиш регламентининг Суперлига учун аталган бўлимида 1997 йил ва ундан кейин туғилган икки нафар футболчини ўйин қайдномасига киритиш ва улардан бирини минимум 45 дақиқа ўйнатиш банди 2020 йилги регламентда ўз кучини йўқотгани борасида ёзиб қолдирганди. Аммо бу ташкилотнинг расмий ижтимоий тармоғи эмас.
Фикрлар