ПФЛ "Шердор"нинг Каттақўрғонда ўйнашига рухсат берди
Барчага маълум жорий мавсум Про-лигада Самарқанднинг икки жамоаси - "А" гуруҳида "Динамо", "Б" гуруҳида эса "Шердор" иштирок этиб келмоқда. Айни пайтда "Динамо" ўз гуруҳида 30 очко билан 5-поғонада бораётган бўлса, "Шердор" 42 очко билан турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди.
"Шердор" мутасаддилари иккинчи давра ўйинларини Каттақўрғон шаҳридаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўйингоҳида ўтказишга қарор қилишди. ПФЛ вакиллари келиб, мазкур ўйингоҳда яратилган шарт-шароитларни ўрганиб, жамоанинг тўп суришига рухсат беришди.
Иккинчи даврадаги барча уй учрашувларини жамоа шу ерда ўтказиб келмоқда. Дастлаб Бухоронинг "Fиждувон" (5:1) ҳамда Наманганнинг "Хотира-79" (8:2) жамоалари билан ўтказилган учрашувлар мезбонларнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. "Шердор" футболчилари бугун - 22 сентябрь куни Бухоронинг "Лабса" жамоасини мазкур ўйингоҳда қабул қилади.
Фикрлар