PFL собиқ Bellator чемпиони билан шартномани бекор қилди
PFL ва Bellator раҳбарияти ўрта вазн тоифасида собиқ Bellator чемпиони Гегард Мусаси(49-9-2) билан шартномани бекор қилди. Бу жангчи келишмовчиликлар туфайли промоушенни судга бериш билан таҳдид қилганидан бир кун ўтиб содир бўлди.
"Биз унга келажакда катта муваффақиятлар тилаймиз", – дейилади лига баёнотида.
Шунингдек, Мусаси ўз вақтида UFC да ҳам фаолият олиб борган. Гегард мазкур промоушенда 12 та жанг ўтказган. Шундан 9 таси ғалаба ва 3 мағлубият қайд этган.
Фикрлар