ПФЛ Суперлигадан четлаштириш масаласи кўриб чиқилиши юзасидан икки клубни огоҳлантирди

“ЎФА ва ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этувчи футбол клубларини лицензиялаш ва профессионал футбол клуби мақомини белгилаш бўйича регламент” ишлаб чиқилгани ва унинг ЎФА Ижроқўми бюроси томонидан тасдиқлангани ҳақида хабарингиз бор.

Айнан шу регламентга мувофиқ клубларни лицензиялаш бўйича ПФЛ ишчи гуруҳи 4 декабрь куни “Сўғдиёна” ва 12 декабрь куни “Металлург” футбол клубларида белгиланган талабларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг ўтказди.

Ўрганишлар жараёнида иккала футбол клублари стадионлари майдонининг талаб даражасида эмаслиги, майдон ёритиш тизимини мутахассисларни жалб этган ҳолда созлаш кераклиги, стадиондаги ўриндиқлар, футболчиларнинг кийиниш хоналари, ҳакамлар ва комиссар хоналари таъмирталаб ҳолатга келиб қолганилиги, футбол академиясини ташкил этиш чоралари кўрилмагани, молиявий қарздорликларни бартараф этилмагани, шунингдек, “Сўғдиёна” стадионида ОАВ ҳодимлари учун етарлича шароитнинг мавжуд эмаслиги аниқланди. 

Таъкидлаш лозим, “Сўғдиёна” ва “Металлург” футбол клублари томонидан мазкур камчиликлар жорий йил 25 декабрь санасига қадар бартараф этиш чоралари кўрилмаса, Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг клубларни лицензиялаш бўйича ишчи гуруҳи хулосасига асосан футбол клубларини келаси мавсум учун Суперлигадан четлаштириш масаласи кўриб чиқилиши юзасидан “Сўғдиёна” ва “Металлург” футбол клублари жиддий огоҳлантирилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!