ПФЛ Суперлигани қандай якунлашни муҳокама қилмоқда. Бу борада Хайрулла Ҳамидовнинг фикри қандай?

Суперлига биринчи даврасининг охирги 4 та тури марказлашган ҳолда ўтказилди. Мусобақа Тошкентда бўлди. Энди эса, иккинчи давранинг охирги 4 та тури қандай ўтказилиши борасида кўпчилик қизиқмоқда. Айримлар ўйинларни водий ёки воҳада ташкил этиш фикрини илгари сураётганди. Бироқ учрашувлар айнан қайсидир ҳудудда эмас, ҳар хил вилоятларда, асосийси нейтрал майдонларда бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Жумладан, ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўзининг саҳифасида ПФЛ клублар билан уч масала юзасидан фикр алмашаётганини маълум қилди. Унга кўра, қуйидаги 3 масала кўриб чиқилмоқда.

9811581170336

1. Ўзбекистон Coca Cola кубоги ўйинларини аввал ташланган қуръа бўйича гуруҳ учрашувлари тариқасида давом эттирган маъқулми ёки мавсумни тезроқ якунлаш мақсадида олимпия тизимига қайта қуръа ўтказиш масаласи. 

2. Coca Cola Суперлиганинг сўнгги тўрт турини нейтрал майдонларда ўтказиши масаласи. Мисол учун, “Пахтакор” – “Насаф” ўйинини “Сўғдиёна” стадионида ўтказишга ўхшаш.

3. Клублар сметаси билан боғлиқ қисқартиришлардан келиб чиқиб, аёллар чемпионатининг I даврасидан кейин юқори олтилик ва қуйи олтилик учрашувларини бўлиб ўтказиш. Бу ҳолатда мусобақа 22 эмас, 17 тур давом этади.

ЎзПФЛ клублар имкониятлари ва овоз беришларидан келиб чиқиб, энг мақбул вариантда тўхталади. Умуман олганда, 2020 йилги мавсум барчамиз учун оғир ва унутилмас бўлмоқда, - дея маълум қилди Диёр Имомхўжаев.

Хўш, бу борада таниқли шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов қандай фикрда? Тинглаймиз.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)