ПФЛга янги раҳбар тайинланди (фото)

Ташкилот расмий сайтида ёзилишича, унда Ўзбекистон футбол ассоциациясидан Равшан Эрматов, Аваз Максумов, Шоакрам Исроилов ҳамда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлигидан Ойбек Касимов иштирок этди.

1560787951

Йиғилишда бош директор сифатида фаолият юритиб келган Омон Ғофуровнинг ташкилот раҳбарлигидан бўшаш тўғрисида ариза ёзганидан сўнг Профессионал футбол лигасига янги раҳбар тайинлаш масаласи кўрилди.

ЎзПФЛ Уставига кўра, ЎзПФЛ Ижроия қўмитаси аъзолари ташкилот бош директорини тасдиқлаши лозим. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ бош директори лавозимига футбол соҳасида узоқ йиллар мобайнида фаолият олиб бориб тажриба тўплаган Даврон Гайратович Шакурбанов номзоди тавсия этилди.

Йиғилишда иштирок этган ЎФА вице-президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Равшан Эрматов Профессионал футбол лигасининг миллий футболимиздаги энг муҳим бўғинлардан бири эканини таъкидлаб, ЎзПФЛнинг олдинги раҳбариятига миннатдорчилик билдирди ва ушбу масъулиятли даврда иш бошлаётган янги раҳбарга омад тилади. ЎзПФЛ Ижроия қўмитаси қарорига қадар Даврон Шакурбанов ЎзПФЛ бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. 

Даврон Шакурбанов 1972 йил таваллуд топган. Маълумоти – олий.  Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. Турли йилларда Тошкент шаҳар футбол федерациясида масъул котиб, шунингдек, “Бунёдкор” клубида техник ва спорт директори лавозимларида фаолият олиб борган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ilhomjon Ilhomjon
17/06/2019 23:52
бу брат судья бўлганку, адашмасам келишилган ўйинда иштирок этган ,менимча нотўғри қарор бўлибди бу постга нолойиқ ,ёш шижоатли тилни биладиган ватанпарвар йигитлардан қўйиш керак эди .
&
Ramzis ll
18/06/2019 14:28
Fikrimdan xafa bo'lmanglaru futbolimiz hakamlar qo'lida qolipti, ish qilib oxiri baxayr bo'lsin, hakamlar xatosiga ko'z yumilavermasinda, qarg'a qarg'ani ko'zini cho'qimaydi deyishgan. Kecha futbol sharxida AGMKA darvozasiga belgilanmagan penalti haqida gap ham bo'lmadi, sport tv buni berkitdi.
&
ахмад49
18/06/2019 14:13
Давронжон ким нима деса деяверсин Сиз ишингизни билинг,бизга халол уйин халол хакамчилик керак,Шерзод Косимов,Азиз Асимовга ухшаган нохолис хакамлар керак эмас.
Ilhomjon Ilhomjon
17/06/2019 23:54
Миржалол айтгандек УФА га янги қон қуйиш керак
&
Surxon turon
17/06/2019 22:34
Буни омандан баттар татализатирчи дийишаяптию 2007йил келшлган ӯйнларда айблашиб хайдашган екан хакамлар макони
&
Surxon turon
17/06/2019 22:33
Буни омандан баттар татализатирчи дийишаяптию 2007йил келшлган ӯйнларда айблашиб хайдашган екан