ПФЛнинг SPORTS.uz сайтига жавоби: Келаси турда албатта Остон Ўруновнинг эгнида Coca-Cola логоси бўлади

Хабарингиз бор бугун сайтимизда “Навбаҳор” ярим ҳимоячиси Остон Ўруновнинг “Бунёдкор”га (2:3) қарши баҳсда ўйнаган либосида Суперлиганинг титул ҳомийси ҳисобланган Coca-Cola компанияси логотипи йўқлиги ҳақида хабар чоп этган эдик.

Кейинроқ эса ПФЛнинг телеграмдаги расмий саҳифасида ушбу хабарга муносабат билдирилди. Қуйида ушбу хабарни ҳеч қандай ўзгаришсиз эътиборингизга ҳавола этамиз.

“ПФЛ сайтида чиқувчи матнлардан Cоcа Cола сўзини олиб  ташлашга эринмайдиганлар чемпионат титул ҳомийси логотипи акс этган шевронни йўқ эканини пайқагани бизни қувонтирди! Келаси турда Остон Ўруновнинг эгнидаги либосда албатта шеврон бўлади. Бизни кузатаётганингиздан мамнунмиз!”, - деб ёзилади ПФЛ хабарида.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки одатда биз ҳавас қиладиган дунёнинг энг машҳур лигалари - АПЛ, Ла Лига ва А Серияларда ҳам титул ҳомийси қўшиб айтилмайди. Шундай экан сайтимиз дунё тажрибасидан келиб чиқиб иш кўрмоқда. Ўз навбатида ПФЛ ҳам бизни кузатаётганидан мамнунмиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Aliyev Shahboz
07/04/2019 22:12
PFL ni telegramdagi rasmiy kanali bormi. Kim bilsa yozvorila. Rahmat oldindan.
Aliyev Shahboz
08/04/2019 00:16
Keyingi yilga Lalaku Super Liga qoʼyishadi bulaga qosa. Pfl ni sayti qanaqa u
Akbar Juraev
07/04/2019 23:27
Ha to’g’ri xatto Ispaniya La ligasiga ham homiyni nomi qo’shib aytilmaydi. Coca Cola degan emblema bo’lsa shuni o’zi reklamaku) jurnalistlarni hech qanagangi majburiyati ham, manfaatdorligi ham bo’lmasa kerak. Cocacolasuperligasi deb cho’zib aytishga.