"Пичичи" соврини учун кимлар даъвогарлик қилмоқда?

Marca нашри Ла Лигада ҳар йили мавсумнинг энг яхши тўпурари учун бериладиган "Пичичи" совринига бу мавсумдан кимлар даъвогарлик қилишини муълум қилди.

Бунга кўра, "Реал Мадрид" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем, "Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски ҳамда "Атлетико Мадрид" форварди Альваро Мората каби футболчилар номзодлар қаторида.

Айни вақтга келиб ҳар учала футболчи чемпионат доирасида 5 тадан гол урган ва тўпурарлик пойгасида иштирок этмоқда.

Маълумот ўрнида, мазкур соврин 1929 йилдан бери энг яхши тўпурарга топшириб келинмоқда. Ўтган мавсумда Роберт Левандовски ушбу мукофотга эга чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!