Пике айтган гаплари учун жавоб беради
Ads

Испания футбол ассоцияцияси “Эспаньол” клубининг “Барселона” ҳимоячиси Херард Пикенинг айтган  гаплари устидан қилган арзини кўриб чиқишга қарор қилди. Бу ҳақда Маrcа хабар бермоқда.

Испания кубоги чорак финал босқичи доирасида “Эспаньол” ҳамда “Барселона” жамоалари ўртасидаги илк баҳсдан сўнг мезбонларни “Эспаньол Корилья” деб атаган эди. Қайд этиш жоиз, Корилья Барселона яқинидаги шаҳар саналади.

Пике “Барселона” билан шартномасини узайтирганидан сўнг ўтказилган матбуот анжумани вақтида “Эспаньол” базаси айнан Корильяда эканлигини ва бундан ажабланиш керак эмаслигини айтиб ўтган эди.