Пике: "Барселона" ўз ўйин фалсафасини ўзгартириши керак эмас

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Херард Пикенинг фикрича жамоа ўзининг фалсафасига содиқ қолиши керак.

“Биз тез-тез мураббийларни алмаштирдик. Янги футболчилар сотиб олдик ва бир қатор футболчиларни сотдик. Аммо бу билан ўйин фалсафамиз ўзгармади. Аслида, бизга бундай ўзгаришлар керак ҳам эмас”, - дейди испаниялик футболчи Marca нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, энди “кўк-анор ранглилар”ни Эрнесто Вальверде бошқаради. Ўз навбатида клуб президенти Хосеп Мария Бартомеу ҳам янги мураббий қўл остида жамоа янада кучлироқ бўлишига умид қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!