Пике

“Барселона” ҳимоячиси Жерар Пике​ “кўк-анорранглилар” собиқ футболчилар Гарсия Габриэль ва дарвозабон Альберт Хоркерни яқинда сотиб олган жамоаси “Андорра”га таклиф қилмоқчи, дея хабар бермоқда AS нашри.

Гарсия ва Хоркер аввалроқ “Барселона”да тўп сурган. 39 ёшли испаниялик ярим ҳимоячи 2000 йил Сиднейдаги Олимпиадада терма жамоа билан кумуш медални қўлга киритган. Хоркер эса ЕЧЛнинг икки карра (2006 ва 2009) соҳиби ҳисобланади.