Пике
Ads

"Барселона" клуби ҳимоячиси Жерар Пике кеча "Леванте"га (5:0) қарши бўлиб ўтган учрашувдан сўнг қачон каталонияликлар сафидан кетишини айтди.

“Биз сўнгги ҳафталарда жуда ажойиб ўйнлар кўрсатяпмиз. Кам гол ўтказиб, кўп гол уряпмиз. Энди биз кейинги ўйин ҳақида ўйлаяпмиз.

Агар бир кун келиб қилаётган ишимдан завқланмай қўйсам, демак ўшанда “Барселона”дан кетаман”, - дейди Пике.

Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли испаниялик футболчи “Барселона” сафида 2008 йилдан буён тўп суриб келмоқда.