Пике: Биз "Реал"нинг мағлубиятини кутишимиз керак

“Барселона” клуби ҳимоячиси Херард Пике жамоасининг ашаддий рақиби бўлган “Реал”нинг ғалабали ўйинлари қачондир якунига етишини айтиб ўтди.

“Индивидуал жиҳатдан биз “Реал” футболчиларидан кам эмасмиз. Бироқ “Бернабеу”даги баҳсда улар биздан яхши ўйнашди. “Реал” ЕЧЛ ва Ла Лигада ғолиб бўлди ва уларни муносиб ҳимоя этмоқда. Улар ажойиб ғалабали серияни бошлаб олишди. Жамоа бундай ўйин намойиш этаётганда, уларни тўхтатиш қийин бўлади.

Бироқ жаҳонда мағлуб бўлмайдиган жамоанинг ўзи йўқ. Қачондир албатта, мағлубиятга учрайди. Биз айнан шундай мағлуб бўладиган вақтни кутишимиз керак”, – деб айтиб ўтди Пике.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!