Пике бу футболчини "Барса"да қолишини хоҳлайди
"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике франциялик жамоадоши Усмон Дембеленинг Каталония клуби билан янги шартнома имзолашини хоҳлаётганини тан олди.
"Мен Дембеле клуб билан шартномасини узайтиришини жуда хоҳлардим. У мураббий учун муҳим ўйинчи", - дея Пикенинг сўзларидан иқтибос келтиради Diario Sport The Wild Project нашрига таяниб.
Март ойи охирида испан ОАВлари Каталония клуби хўжайинлари бош мураббий Хавининг кўндирувидан сўнг Дембеле билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни қайта бошлагани ҳақида хабар тарқатганди. Испаниялик мураббий ўз интервьюларида ёш француздан умидлари катта эканлигини бир неча бор таъкидлаган эди.
24 ёшли Дембеле жорий мавсумда "кўк-анорранглилар" сафида жами 21 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 9 та голга ассистентлик қилди.
Фикрлар